Ўзбекистон 8 ой ичида импортга 12 млрд доллар сарфлади

Жорий йилнинг январь-август ойларида импорт ҳажми 12,0 млрд. АҚШ долларига (ўсиш суръати 31,2%) тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилмоқда.

Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар (40,1%), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (13,4%) ҳамда озиқовқат маҳсулотлари (9,1%) гуруҳлари ҳисобига тўғри келди.


Хизматлар импорти ҳажми 1467,6 млн. АҚШ долларини ёки жами импорт ҳажмининг 12,2%ини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,3%га ўсди. Хизматлар импорти таркибининг асосий улуши туризм хизматлари, транспорт хизматлари, қурилиш хизматлари ва телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматларидан иборат бўлди.

2018 йилнинг январь-август ойларида республикага 153дан ортиқ хорижий давлатлардан товар ва хизматлар импорти амалга оширилган. Шулардан 5та энг йирик бўлган Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Қозоғистон ва Туркия ҳамкор давлатларидан жами импорт ҳажми 7 359,2 млн. АҚШ долларига тенг. Бу эса умумий импорт ҳажмининг 61,2%ини ташкил қилади.




2018 йилнинг ўтган даври мобайнида республика импорт қилинаётган товарлар ҳажми август ойида энг юқори кўрсаткични қайд этиб, август ойида июль ойига нисбатан қиймати 243,7 млн. АҚШ долларига кўпроқ товарлар импорт қилинди ва 1654,8 млн. АҚШ долларини ташкил этди.


Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.