Тошкентда фуқарони 16 минг долларга чув тушириб кетишди


Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

2018 йил 13 сентябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил 15 июль куни Фаробий кўчасида яшовчи Б.М. фуқаро А.Ш.га соғломлаштириш спорт маркази борлигини ва унинг ярмини унга сотиб, шерикчиликда ишлатишни айтиб, ундан 16 000 АҚШ долларини олган ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.М. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.