Буюк Британия россияликларнинг шубҳали даромадлари билан курашни кучайтиради


Фото: Monika Skolimowska/dpa/Global Look Press

Буюк Британия Иқтисодий жиноятлар билан кураш бўйича миллий криминал агентлик бўлинмаси раҳбари Дональд Туннинг маълум қилишича, мамлакат россияликларнинг шубҳали даромадлари билан курашни кучайтириш ниятида. Бу ҳақда Financial Times ёзмоқда.

Унинг таъкидлашича, агентлик келиб чиқиш аниқланмаган капитални хатлов қилиш учун ордерлардан фойдаланишни ошириш ниятида.

«Биз Россиянинг Буюк Британиядаги қимматбаҳо активларини текширмоқдамиз ҳамда келиб чиқиши аниқланмаган капитални хатловга олиш учун ордер бўйича асослар тақдим этиш ва судга бу борада мурожаат қилиш имкониятини ўрганиб чиқмоқдамиз», - деди Тун.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия бой руслар учун виза чекловлари жорий этмоқчи экани хабар қилинганди.

The Guardian’нинг ёзишича, Британия Ички ишлар вазирлиги ҳозирги вақтда визалар бериш жараёнини, шунингдек, Буюк Британияда 700дан ортиқ бадавлат россияликлар учун истиқомат қилиш ҳуқуқини қайта кўриб чиқмоқда.


Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.