Самарқандда калтакланган фуқаро касалхонада вафот этди


Иллюстратив фото

2018 йил 9 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчилар О.Х. ва Ё.М. “Эргашхон” хусусий корхонаси ҳудудида ўзаро жанжал сабаб Мундиён қишлоғида яшаган М.А.ни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада М.А. соғлиғи ёмонлашиб куни касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 13 сентябрь куни вафот этган. О.Х. ва Ё.М. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.