Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг фойдаланиш харажатлари ҳисобини юритиш ва тўлаш автоматлаштирилади


Фото: KUN.UZ

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида республикамиздаги барча кўп квартирали уйларни фойдаланиш харажатлари учун тўловлар ҳисобини юритишнинг интеграциялаштирилган тизими – www.oboduy.uz кўп квартирали уйда яшовчининг электрон картасига улаш режалаштирилган лойиҳа муҳокама қилинмоқда.
Norma’нинг ёзишича, www.oboduy.uz сайти – уй-жой мулкдорларига қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

• ХУМШ хизматлари учун онлайн режимда ҳақ тўлаш;
• тўлов ставкалари, жорий баланс ва счёт тўлдирилганлиги ҳақида ахборот олиш;
• ХУМШ тўғрисида ахборот олиш;
• уй бўйича ахборот олиш;
• бажарилган ишлар ҳақида ХУМШдан янгиликлар олиш;
• ХУМШга мурожаат қилиш.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида пилот тариқасида жорий этилиб, муваффақиятли амалга оширилди дея топилди.
Тажриба бутун республикада татбиқ этилганда хусусий оператор – Ҳисобга олиш тизими доирасида хизматларни жорий этувчи, хизмат кўрсатувчи ва тақдим этувчи инвесторни танлов асосида белгилаш режалаштирилмоқда. Тизим операторига иш бошлаган пайтида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан кўмак берилади – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 3 йил муддатга кредит ажратилади.
Мажбурий бадаллар ҳар гал тўланганда қуйидагилар тўланишини белгилаш режалаштирилмоқда:

• фойдаланиш харажатлари учун тўловлар ҳисобини юритиш тизими операторига – тўловнинг 2%и миқдорида воситачилик ҳақи;
• тижорат банкларининг тўлов тизимларига – тўловнинг 0,1%и миқдорида воситачилик ҳақи.
Фоизлар тўлов амалга оширилаётган пайтда ушлаб қолинади.
Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.


Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.