Пауэрлифтинг: Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ва Океания чемпионатида 2 та олтин медалга эга чиқди

5—14 сентябрь кунлари Япониянинг Китакюшу шаҳрида пауэрлифтинг бўйича Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.


Пауэрлифтинг: Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ва Океания чемпионатида 2 та олтин медалга эга чиқди

Фото: Google Images

Мазкур мусобақада минтақанинг 29 та давлатидан 200 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Баҳсларда иштирок этган икки нафар ўзбекистонлик атлетлар эса олтин медалга сазовор бўлди.

Ёшлар ўртасида кечган баҳсларда -50 кг вазн тоифасида иштирок этган Муслима Нуриддинова 72 кг тошни кўтариб, биринчи ўринни эгаллади. Катталар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда эса -55 кг вазн тоифасида Роза Қўзиева 115 кг натижа кўрсатиб, олтин медаль соҳибасига айланди.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.