«Ювентус» Роналдунинг дебют ўйинида жуда қийин ғалабани қўлга киритди

А Серияда 2018/19 мавсуми старт олди.

Дастлабки ўйинда «Кьево» ва «Ювентус» клублари белашди.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ Хедира гол уриб, «Ювентус»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, «Кьево» саросимага тушмади ва кейинчалик 2та гол уриб, тарозини ўз томонига оғдирди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида Бани ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Бернардески голи «Ювентус»га ғалаба келтирди.

Фото: Teledakar

Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.