Шоҳжаҳон Эргашев яна нокаут билан ғалаба қозонди

19 август куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Москвада фаолиятидаги 14-жангини ўтказди.

Эргашев ўзининг WBA International камарини ҳимоя қилиш жангида угандалик Жума Васвага қарши рингга кўтарилди.

Жанг муддатидан олдин якунланди - тўртинчи раунд давомида кетма-кет кучли зарбаларни ўтказиб юборган Васванинг мураббийлари бешинчи раунд арафасида оқ сочиқ ташлашди.

Шу тариқа, Ўзбекистон вакили техник нокаут эвазига ғолиб бўлди.

Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингда бунгача 13та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонганди. Баҳсларнинг 12тасида эса у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.

Васва эса бунгача профессионал боксда 13та жанг ўтказиб, уларнинг 10тасида ғалаба қозонган (4та нокаут), 2та жангда мағлуб бўлган, яна бир марта дуранг қайд этганди.


Скачать видео

Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.